logo
Orqaga qaytish

“Ўзавтосаноат” “Инвесторлар куни” ўтказилишини эълон қилади

16.04.2019

Давлатимиз раҳбари томонидан Фаол инвестицияларни жалб қилиш юзасидан берилган топшириқлар, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, автомобиль тармоғига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, унинг рақобатбардошлигини ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ “Инвесторлар куни” ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

“Инвесторлар куни” 17 апрелдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни потенциал инвесторлар билан яқин алоқларни ўрнатиш мақсадида ўтказилади.

Тадбирда “Ўзавтосаноат” АЖ лойиҳаларида қатнашишдан манфаатдор бўлган барча шахслар иштирок этиши мумкин. Тадбир давомида ташриф буюрувчиларга компания ва тармоқдаги инвестицион лойиҳалар тўғрисида барча маълумотлар тақдим этилади. Компания мутахассислари томонидан тармоқнинг инвестицион жозибадорлиги ҳақида барча саволларга жавоб берилади.

“Инвесторлар куни” Амир Темур шоҳ кўчаси, 13. “Ўзавтосаноат” биносида ўтказилади.


Boshqa yangiliklar

tepaga