logo
Orqaga qaytish

“ЎЗАВТОТРЕЙЛЕР” – ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА-САНОАТ МАХСУС КЎРГАЗМАСИДА

22.08.2019

Бугун “Термиз карго” халқаро логистика маркази ҳудудида Ўзбекистон мудофаа-саноат мажмуи ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди. Кўргазмада “Ўзавтотрейлер” компанияси ўз маҳсулотларини тақдим этди.

Компаниянинг кўргазма стендларида ўтувчанлиги юқори бўлган КАМАЗ 43118 6x6 ва КАМАЗ 4326 4x4 бортли тент тортилган автофругонининг икки моделини кўриш мумкин. Ушбу техника ҳарбий хизматчилар шахсий таркибини ташишга, ташишнинг алоҳида шартларига риоя этмаган ҳолда умумий вазни 10 000 кг.дан ортмайдиган юкни ташишга, рухсат берилган вазни 12 000 кг.гача бўлган тиркамаларни буксирлашга мўлжалланган. Техника юкларни ёмғир, чанг, қор, қуёш ва шамолдан сақлайди.

Қайд этиш ўринлики, жорий йилнинг март ойида “Ўзавтотрейлер” Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигининг махсус буюртмасига кўра ҳарбий юклар, озиқ-овқатлар ва беморларни ташишга мўжалланган навбатдаги техника партиясини етказиб берганди.


Boshqa yangiliklar

tepaga