logo
Orqaga qaytish

“Ўзавтосаноат” Жанубий Кореянинг Jeonju университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

26.01.2018

25 январь куни “Ўзавтосаноат” АЖда Жанубий Кореянинг Jeonju университети профессор ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Jeonju университетининг халқаро тажрибасидан фойдаланган ҳолда 1, 1,5 ва 2 йиллик таълим стандартларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, ўқувчи ёшларнинг тажрибасини ошириш мақсадида Корея университетида амалиётлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг тасарруфига олиниши режалаштирилган таълим муассасаларида ишловчи педагогларнинг камида 10 нафари 3 йил муддатда илмий иш олиб бориш орқали Ph.D илмий унвонини олишга кўмаклашишга келишиб олинди.

Boshqa yangiliklar

tepaga