logo
Orqaga qaytish

“Ўзавтосаноат”да Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

12.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2018 йил 12 январь куни “Ўзавтосаноат” АЖ биносида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда компания ходимлари, Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ҳамда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси У.Салимов ҳамда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси Т.Муродовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон бугунги кунда мудофаа қудрати юксак, профессионал тайёргарликка эга ва яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси буйруғи билан “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Умиджон Салимовга “VETERAN” бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” кўкрак нишони, компания ходими Александр Қамбаровга МДҲнинг Ҳарбий интернационалчилар ишлари бўйича Қўмитасининг “Қўмита ташкил этилганлигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони тақдим этилди.

Ўз ўрнида “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси ва фаол аъзоларига эсдалик совғалари топширилди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестрларнинг байрамона куй-қўшиқлари, урушда заҳмат чеккан инсонлар тақдири акс этган ҳужжатли фильм намойиши барчага манзур бўлди. Тадбир сўнггида фахрийлар билан савол-жавоблар бўлди.

Boshqa yangiliklar

tepaga