logo

Yangiliklar va tadbirlar

YOSHLAR - KELAJAK BUNYODKORI

 

Eng muhim vazifa – yosh avlodga puxta ta'lim berish, ularni ma'naviy yetuk insonlar etib tarbiyalashdir.
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M.Mirziyoyev

17.05.2018

“Спорт - бу саломатликдир”


"UZ DONGJU PAINT KOMPANI" МЧЖ қўшма корхонасида спорт мусобақаси ташкил этилди. 

 

16.05.2018

Ёшлар билан суҳбат 


"AVTOOYNA" МЧЖ томонидан "Муваффақиятга эришиш сирлари" йўналишида Низамов Равшан Рустамович - Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси мастер-класс учрашувларини ташкил. Корхонамиз ёшлари ушбу Мастер-классдан Республикадаги ёшлар муваффақиятлари хақида маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

15.05.2018

«Uzautotrailer» «Саховат уйи»даги ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олди


Жомбой туманидаги «UzAutoTrailer» масъулияти чекланган жамиятининг бир гуруҳ фаол ёшлари Самарқанд шаҳридаги «Саховат уйи»да истиқомат қилаётган ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олди.

Корхонанинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда халқимизга хос меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик,  ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топишида нуронийларнинг беқиёс ўрни ҳақида сўз юритилди.

 

 

14.05.2018

Ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш


МЧЖ «O'z ERAE Climate Control» қўшма корхонасида “Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” мақсадида ижодий тўгараклар ва ҳорижий тилларни ўрганишга кенг жалб этиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш мақсадида чет тили тўгараклари фаолиятини ташкил этилди.

 

12.05.2018

“Ўзавтосаноат” тизимида марафон

Тизимда фаолият кўрсатаётган 6 та йирик ва 36 та кичик ишлаб чиқариш ҳамда 42 та хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаётган ишчиларни спорт мусобақалари орқали бирлаштириш мақсадида “Ёзги дам олиш оромгоҳи - Сокол” соғломлаштириш масканида “Марафон” бўлиб ўтди. Унда 250 дан ортиқ тизимдаги ёш ишчилар иштирок этди.

 

 


11.05.2018

“Муваффақиятга эришиш сирлари”


2018 йил 11 май куни “UzKodji” қўшма корхонаси томонидан Андижон машинасозлик институтининг битирувчи курс талабалари учун ўқув амалиёт дастури бўйича корхонанинг малакали усталари томонидан “Касбнинг сир-асрорлари” ўргатилди. Шунингдек ташриф давомида талабаларга “Uzkodji” қўшма корхонасининг ташкил топиш тарихи ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти юзасидан талабаларга маълумотлар берилди ва корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Бу ташриф дастлабки ташрифга нисбатан, янада қизиқарли ва сермазмун ташкил этилди.

Бундан ташқари корхонанинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ёшлар учун яратилаётган шарт-шароити ва амалга оширилаётган ислоҳотлари билан ҳам танишиб чиқишди.

 

“Оила мақаддас қўрғон” мавзусида давра суҳбати


2018 йил 11 май куни “Уз-Донг Жу Пэинт Ко” қўшма корхонасида "Оила муқаддас қўрғон" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Андижон тумани "Шахидтепа" жомеъ масжиди имом хатиби Исомиддин Шамсиддинов таклиф қилинди. Исомиддин қори ўзининг маърузаларида оила, эркак ва аёл ўртасидаги никох, оилада ўғил ва қиз тарбияси, оилада эркак ва аёлнинг вазифалари, хозирги кунда ёш оилаларда эрта ажрашишларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида, рўзаи рамазон ойи ва рўза тутиш одоблари ҳусусида батафсил маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, тадбир якунида имом хатибга ишчи-ходимлар томонидан турли мавзуларда саволлар берилди ва ўзлари учун фойдали жавобларни олдилар. Тадбирда корхона бош директори, бўлим ва цех бошлиқлари, мухандис ва ишчилар жами 200 нафарга яқин ходимлар қатнашдилар.


10.05.2018

Ўзавтосаноат тизимидаги ёшларининг кўмаги


"AVTOOYNA" МЧЖ тизимида ишловчи ёшларнинг ташаббуси билан тизимда ишлаб нафақага чиққан, иш жараёнида хасталик ёки кўнгилсиз ходиса туфайли ногирон бўлиб қолган, вафот этган ходимларнинг уйларига бориб хабар олинди. Шунингдек, улар учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари Қўқон шаҳридаги “Мурувват” уйи интернатига (ногирон эрканлар учун) “Хотира ва қадрлаш куни” учун тайёрлаган чиқишларини намойиш этишига кўмаклашилди ҳамда ҳомийлик қилинди.

Шу каби тадбирларни, "UZKARAM KOMPANI" МЧЖ, "Uz-SaeMyung Сo" АЖ қўшма корхонаси, "UZ DONGJU PAINT KOMPANI" АЖ қўшма корхонаси ва шу каби корхоналаримиз томонидан амалга оширилди.



08.05.2018

Республика ёш ихтирочиларнинг инновацион ғоя ҳафталиги


Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ёшларни техник ва технологик инновацияларни яратишга ўргатиш, Республика ёш олимлари ҳамда ихтирочиларнинг инновацион ғоя, модел ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга қаратилган “InnoWeek-2018” республика ёш ихтирочиларнинг инновацион ҳафталигига старт берилди.7-12 май кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигида “Республика ёш олимлар Кенгаши” ва Тошкент шаҳар Турин политехника университети ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳафталикда Республика Олий ва ўрта махсус таълими муассасалари талаба ва ўқувчилари ўртасида ташкил этилиб, мехатроника-работатехника, инновацион технологиялар ва архитектура-дизайн йўналишларида ўтказилади.Ҳафталикнинг очилиш маросимида иштирок этган меҳмон мутасаддилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ўринбосари – Дилноза Каттахонова, Республика ёш олимлар Кенгаши раиси – Камолиддин Мирзаахмедов, Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк Агентлиги директори – Алишер Файзуллаев, ёш ихтирочилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

 

 

“Китоб маънавий бойлик” кўчма кутубхонаси ташкил этилди


Кимки ўз ҳаётини яхши томонга ўзгартирмоқчи экан, кўпроқ китоб мутолаа қилиши лозим. Чунки китоб одамнинг бутун ҳаёти мазмунига жиддий таъсир кўрсатади. Агар ҳар куни озгина бўлсада, китоб мутолаа қилсак, қимматли маълумотларга эга бўлиш билан бирга фикрлаш лаёқатимизни ҳам  ривожлантирамиз, билмаганларимизни ўрганамиз. Шу мақсадда "UZ DONGJU PAINT KOMPANI" МЖЧ қўшма корхонаси томонидан кўчма кутубхона савдоси ташкил этилди. Бунда ёшлар фаол иштирок этиб, ўзига зурур деб билган китобларни ҳарид қилишди. 



“Ижтимоий ҳимоя”


"UZKARAM KOMPANI” МЧЖ томонидан уриш даврида қатнашган ва фронт ортида хизмат қилган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва ҳолидан хабар олиш максадида Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги ва Андижон туманидаги хонадонларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда.



07.05.2018

“Оила муқаддас қўрғон” мавзусида учрашув


Оила - жамиятнинг мўжас кўринишидир. Агар у соф инсоний туйғулар, муҳаббатга асосланган бўлса, унда тотувлик ва бахтиёрлик барқарор бўлади.Дарҳақиқат, халқимиз ҳаётни оилавий турмуш тарзига асослаган.Оила муқаддас, оила миллат шарафи юқори мартабага кўтарадиган маданият ўчоғидир. Миллат кўпайишининг бирдан – бир йўли эркак ва аёлнинг никоҳ ва оила муносабатида бўлишидир. Шунинг учун манбаларда қайд этиладики, Ўзбекистонда никоҳдан ўтиш даражаси юқори ва энг муҳими, оиланинг бузулиши дунё бўйича энг паст даражададир.Шуни алоҳида айтиш мумкинки, серфарзандлик ўзбек оиласининг алоҳида белгисидир. Бизда кўп болали оналар сони бошқа минтақаларга нисбатан юқори туради. Ана шу боис ўзбек оиласи дунёда болажон халқ сифатида эътироф этилади.Давлатимиз томонидан оилага ғамхўрлик қилиш, унга ҳар тарафлама моддий ва маънавий ёрдам бериш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим вазифаларидан бирига айланиб улгурган. Оилани муҳофаза қилиш тушунчаси кенг мазмунга эга, бунда оиланинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, оила учун керакли моддий маъданий ва маиший шароитларни яратиш, болаларга таълим ва тарбия бериш, кам таъминланган оилалар учун зарур бўлган имтиёзлар яратиш давлатимиз томонидан алоҳида эътиборга олинган.Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати негизида ҳам давлат, ҳам жамиятнинг оилага бўлган доимий ғамҳўрлиги ўз ифодасини топмоқда.Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари оила бағрида шаклланишини ёшларга тушунтириш мақсадида "Оила муқаддас қўрғон" мавзусида учрашув "AVTOOYNA" МЧЖ томонидан учрашув ташкил этилди. Тадбирда хизмат кўрсатган халқ артисти 75 ёшли Ёрқиной Хатамова иштирок этди. 

 


05.05.2018

“Корхоналарда битирувчилар учун амалиётнинг ташкил этилиши ва унинг самарадорлиги” мавзусида давра суҳбати


Таълим муассасаларининг битирувчилари учун ишлаб чиқариш ва диплом амалиётларини ташкил этиш мақсадида корхоналаримиз таълим муассасалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйган. Ишлаб чиқариш амалиётларини ўтаётган ёшларга корхона томонидан иқтидорли устозларни бириктириш ҳамда ҳар бир постда ишлаб чиқишини ташкил этиш мақсадида. Амалиёт якунларига кўра амалиётчи томонидан корхонада олган билимларини сарҳисоб қилиш ва ўз устида янада ишлашини ташкиллаштириш мақсадида "AVTOKOMPONENT" АЖда 20 дан ортиқ ёшларнинг билимлари ўрганилди. Яхши натижага эришган ёшларга иш ўринлари таклиф қилинди.  


04.05.2018

Таълим муассасасининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш


Таълим муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва бугунги замон жиҳозларидан фойдаланган холда дарс ўтишларини таъминлаш мақсадида “General Motors Powertrain-O'zbekiston" АЖ томонидан Тошкент шаҳар Турин политехника университетига янги моделдаги двигатель ҳомийлик асосида берилди. Шунингдек, ушбу двигателни янада такомиллаштириш юзасидан университетнинг салоҳиятли ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятидан фойдаланган холда янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш таклифи киритилди.

 

03.05.2018

“Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” давлат дастурининг аҳамияти


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан кенг омманинг фикрига қўйилган “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” Давлат дастурининг мазмун моҳияти ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар юзасидан ёшларни ҳабардор этиш ва ўз таклифлари билан чиқишини таъминлаш мақсадида “Самарқанд автомобил заводи”да ёшлар билан учрашув ташкил этилди. “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” Давлат дастурининг лойиҳаси ёшлар фикрига ҳавола этилди ва фикр мулоҳазалари билан ёшлар ўртоқлашди.



02.05.2018

“Ўзавтосаноат” тизимидаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ўзларининг тажрибаси билан намуна кўрсатмоқда


“Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги корхоналарда ташкил этилган бошланғич ташкилотнинг фаолиятини юритиш ва амалга оширилаётган ислоҳотлар билан Андижон шаҳридаги корхоналарга намуна сифатида кўрсатилди. Ушбу йиғилишда иштирок этган бошланғич ташкилотларга “UZKARAM KOMPANI” МЖЧ ҳамда "O'ZERAE CLIMATE CONTROL" МЧЖ шаклидаги қўшма корхоналар томонидан  амалга оширилаётган ишлар намуна сифатида кўрсатилди.

 

01.05.2018

“Ўзавтосаноат” АЖ томондан тизимдаги корхоналар учун қўлланма (тақдимот материаллари)


Ватанимиз, халқимиз Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 73 йиллигини кенг нишонламоқда. Ана шу буюк сана билан аввало урушда қатнашган, мардлик ва жасорат кўрсатган барча уруш фахрийларини, шулар қаторида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни, бутун халқимизни табриклаш, уруш майдонларидан қайтмаган, бугунги мусаффо осмонимиз учун жон берган ватандошларимиз хотираси олдида бош эгиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.

Шу мақсадда “Ўзавтосаноат” АЖ Етакчилар кенгаши томонидан тизимдаги корхоналар учун ўша пайтда 6,5 миллион халқ яшаган бўлса, шунинг 1,5 миллиондан кўпроғи урушда қатнашганини, барча эркаклармиз, мардларимиз қўлига қурол олиб жангга чиққани, 1 миллионга яқин оила ва болаларни эл-юртимиз қабул қилгани, охирги бир бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўргани, “Сен етим эмассан” деб, уларнинг барчасини ўз бағрига олиб, нафақат бошпана бергани, ўз қалбини очиб, меҳр-мурувват кўрсатганинини акс эттирувчи тақдимот метариаллари билан таъминланди. 


tepaga