logo
Orqaga qaytish

Ўзавтосаноат АЖ: муаммоларнинг таҳлили ва ривожланишнинг янги стратегиясини белгилаш

30.07.2018

30 июль куни  Халқаро пресс клубнинг «Ўзавтосаноат» АЖ фаолияти, соҳада амалга оширилиш лозим бўлган ишлар ҳамда компаниянинг келгусидаги истиқболли режаларига бағишланган сессияси ўтказилди. Унда “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбар ва ходимлари, ўринбосарлари,  экспертлар, тизимдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, дилерлик марказлари раҳбарлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Ўзавтосаноат” АЖ  раҳбариятига маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импортни қисқартириш бўйича  топшириқлар берган эди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айни пайтда  “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан  соҳада импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш, маҳсулот таннархини пасайтириш, савдо тизимини такомиллаштириш, экспорт сиёсати, соҳа бошқарувини такомиллаштириш, соҳадаги корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш  бўйича  қабул қилинган тегишли чора-тадбирлар асосида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Тадбирда  бу ҳақда ҳамда журналистларни қизиқтирган бошқа саволларга  “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти  томонидан батафсил жавоб берилди.

 

                                                           “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga