logo

“Ўзавтосаноат” АЖнинг энг яхши логотипини яратиш бўйича танлов

Компаниянинг низомида белгиланган фаолият турини намоён этувчи рамз сифатида фойдаланиладиган, замонавий, ўзига хос, осон таниб оладиган, бир қарашда ўзига жалб этувчи логотипни яратиш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ  компаниянинг энг яхши логотипи танловини эълон қилади.  

 

Танлов ҳақидаги барча маълумотларни компаниянинг расмий сайти www.uzavtosanoat.uzнинг “Тендерлар ва эълонлар” бўлимидан олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон (371) 232-34-13, e-mail: logo@uzavtosanoat.uz


Танловда иштирок этиш учун  қуйидаги шартларни бажариш  зарур.

 

  1. Танлов низоми ва техник топшириқлари билан танишиш.
  2. Танловда иштирок этиш тартибини юклаб олиш (24КБ)
  3. Тасаввурдаги янги логотипни яратиш.
  4.  logo@uzavtosanoat.uz электрон почтасига логотипнинг график файлини ҳамда  уни таърифлаб берувчи матнни шунингдек,   иштирокчи билан боғланиш учун ўз хакида маълумот ва телефон рақамларини  юбориш.

Барча ижодий ишлар  “Ўзавтосаноат” АЖ  раҳбарияти вакилларидан таркиб топган  танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

Логотип ва шиор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак

 

-Компания фаолияти ва унинг аҳамиятини фалсафий ифода этиши

- Логотип ғоясининг теранлиги,  ихчам ва аниқ ифодаланиши, 

-логотипнинг  босма ва босма бўлмаган,  корпоратив совғалар ва  брендли маҳсулотларга мослашувчан бўлиши,

-Логотипнинг кўзга ташланадиган қисмида Яратувчанлик ва новаторлик (Янги логотип айни пайтда амалда бўлган логотипга ўхшаш бўлмаслиги) ишланмаси бўлиши керак.

 

Комиссия 50 та энг яхши ижодий ишларни  танлаб олади ва  уларнинг орасида  очиқ танлов ўтказилади. Финал босқичига чиққан ижодкорлар, танлов натижалари, шунингдек мутлоқ ғолибни танлаш жараёни  компаниянинг  расмий сайти http://www.uzavtosanoat.uz да чоп этилади.  

 

Танлов  бир босқичда  2018 йилнинг 15 августидан 01 октябригача ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун    2018 йил 01 октябридан кеч  тақдим этилган ижодий ишлар танловга қўйилмайди. 

Танловнинг якуний натижаси учун муддат: 2018 йил 26-октябрь, ғолибларни эълон қилиш ва тақдирлаш 2018 йилнинг 1-ноябрида ташкил этилади.


tepaga