“Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхо...
“Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналар “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига бир миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўтказдилар.
Ўзбекистон автомобилсозлик саноати корхоналари раҳбарлари ва ходимлари томонидан аҳолининг заиф қатламлари учун озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиена воситалари сотиб олиши учун бир кунлик иш ҳақи миқдорини мазкур фонд ҳисобига ўтказдилар.
“Ўзавтосаноат” компанияси бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун меҳнат қилаётганларнинг барчасига чуқур миннатдорчилик изҳор қилади.
“Ўзавтосаноат” барчага саломатлик тилайди, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!