Мамлакатимизда юзага келган эпидемиологик вазият туфайли, UzAuto Motors компанияси чекловларнинг салбий таъсирларини минималлаштириш ва ишимизни янги шароитларга мослаштириш учун барча чораларни кўрмоқда.
Кейинги ҳафталарда бизга одатдагидан кўпроқ қўнғироқлар келиб тушмоқда. Call-марказимизга юкламалар сезиларли ортди ва биз саволларингизга максимал даражада жавоб беришга ва чекловларнинг салбий оқибатларини минималлаштиришга интиляпмиз. Баъзида жавобни кутиб қолишга тўғри келаётган бўлса, узр сўраймиз.
Ҳар бир мижозга сабри ва тушунгани учун миннатдорлик билдирамиз!
Шунингдек, биз мижозлардан кўп тушадиган саволлар рўйхатини тайёрладик:
Коронавирус туфайли чекловлар вақтида UzAuto Motors автомобилларини контактсиз йўл билан сотиб олиш мумкинми?
Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли, UzAuto Motors компанияси харидни мобил имкониятлардан фойдаланган ҳолда, контактсиз йўл билан амалга оширишни тавсия қилади.
- Бугунги кунда буни Uzavtosavdo иловаси орқали амалга ошириш мумкин, шунингдек, @uzautosanoat_bot телеграм-ботига автомобиль учун контракт тузиш бўйича қўшимча опция қўшилди. Бундан ташқари, мамлакатда эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар, компания шартнома бўйича тўлов муддатини 7 календарь кунидан 21 кунга узайтирди.
- Тўловни ЎзР ТИФ Миллий банкининг “Milliy” мобил тўлов тизими орқали комиссиясиз амалга оширишингиз мумкин. “Milliy” тўлов тизими орқали тўланганда харидордан комиссия олинмайди. Бунинг учун ушбу иловани ўз қурилмангизга юклаб олишингиз керак бўлади. Шунингдек, харидорлар тўловни тижорат банкларида “Мунис” тизими орқали ҳам амалга оширишлари мумкин, банклар бунда хизмат учун комиссия йиғимини олмайдилар - 0%. “Milliy” мобил иловаси ва “Мунис” тўлов тизими орқали тўлов қилганда, сиз пулларингиз компания ҳисобига тўғри ва саноқли сониялар ичида тушишига амин бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари, расмий дилерлик корхоналарига қўнғироқ қилиш орқали ҳам харидни амалга ошириш мумкин. Бунинг учун дилерлар томонидан мунтазам асосда call-марказлар ишга туширилган. Ушбу рақамларга қўнғироқ қилиб, сиз махсус эълон қилинган акциялар доирасида автомобиль сотиб олишингиз ёки автомобилни етказиб бериш шартномасини олишингиз мумкин. Дилерлар харидор уйидан чиқмай харидни амалга ошира олиши учун барча чораларни кўрадилар.
Бугунги кунда автосалонлар ишлаяптими?
UzAuto Motors нинг барча дилерлик корхоналари штат режимида ишламоқда. Компаниянинг барча дилерлик корхоналарида эҳтиёткорлик чоралари кўрилган:
- Антисептик воситали қурилмалар ўрнатилган;
- Махсус пуркагичлар ёрдамида дезинфекция ўтказилади;
- Ходимлар ҳимоя ниқоблари ва антисептиклар билан таъминланган.
ЙҲХДХ органларига бориш имкони бўлмаса, янги автомобилни қандай рўйхатга олиш мумкин?
ЙХҲДХ органларига бориш имкони бўлмаса, янги автомобилни қандай рўйхатга қўйиш мумкин?Жорий йил 6 апрелдан бошлаб бевосита 29 та UzAuto Motors дилерлик марказида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўлинмалари ходимларининг фаолияти ташкил этилган.
6 апрелдан бошлаб, ушбу 29 та дилерда янги автомобиль сотиб олган транспорт воситалари эгалари 10 кун ичида ўз янги автомобилларини рўйхатдан ўтказишмаса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жаовбгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Бошқа дилерлик марказларида автомобиль харид қилган харидорлар ўз автомобилларини карантин тугагач, жаримасиз рўйхатга қўйишлари мумкин.
Карантин шароитида автомобиль кредитини қандай тўлаш мумкин?
UzAuto Motors компанияси, Инфинбанк ва Капиталбанк билан ҳамкорликда, Ўзбекистонда биринчи марта харидорларга онлайн режимида йиллик 18 фоизли автокредитни расмийлаштиришни таклиф қилади. Харид учун кредитни банкларнинг мобил иловалари орқали, шахсан бориш заруриятисиз расмийлаштириш мумкин.
Энди корпоратив картага эга юридик шахслар UzAuto Motors автомобилларини онлайн режимида Uzcardtrade маркетплейси орқали харид қилишлари мумкин. Uzcardtrade.uz электрон ярмаркаси очиқ ва шаффоф савдо майдончаси бўлиб, унинг ёрдамида юридик шахслар куну-тун зарур товарлар (иш, хизматлар)ни Uzcard корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда сотиб олишлари мумкин. Майдончанинг асосий хусусияти шундаки, у корпоратив карта билан амалга ошириладиган харидлар билан боғлиқ ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш имконини беради.
Автомобиль билан муаммолар чиқса, қаерда маслаҳат олишим мумкин?
Барча шошилинч масалалар бўйича компаниянинг call-марказига 78 141 77 77 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Қўнғироқларни қабул қилиш жадвали: иш кунлари – 9.00 дан 19.00 гача. Шанба куни – 9.00 дан 14.00 гача.
UzAuto Motors нинг барча акциялари билан қаерда танишсам бўлади?
Компания акциялари ва бошқа воқеалари ҳақидаги янгиликлар расмий сайтларда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги каналларда чоп этилади: