logo

карьера

Ўзбекистоннинг энг йирик ва илғор компанияларидан бири ўз жамоасига ходимларни таклиф қилади!

 

 

Компаниямиз фаол ривожланмоқда ва бугунги кундаёқ тармоқда 85 дан зиёд корхоналар фаолият юритади, 28 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган.

 

“Ўзавтосаноат” АЖ жамоаси мутахассислари олдинга қўйилган мақсадларга эришишда асосий бўғин саналади. Компания учун ҳар ким ўзини глобал механизмнинг бир қисми деб ҳис қилиши ва касбий ҳамда карьера ўсиши имконига эга бўлиши муҳимдир.

 

Компания рақобатбардош иш ҳақи ва муносиб ижтимоий пакет, турфа хил йўналишлар бўйича таълим олиш учун кенг имкониятлар тақдим этади.

 

Биз ўз ходимларимизда сифатли ёндашув ва тизимли фикр юритишни, янги чўққиларни забт этишга интилишни, жамоада ишлашга ва масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрликни қадрлаймиз, натижавийлиги ва самарадорлигига қараб меҳнатни рағбатлантиришга муҳим аҳамият берамиз.

 

“Ўзавтосаноат” АЖ молия, сотув ва маркетинг, тадқиқотлар ва ишланмалар, ахборот технологиялари, рақамли ва дастурий инженерия ва электроника соҳасида фаол ва иқтидорли мутахассисларни изламоқда. Биз билан энг дадил ғоялар ва лойиҳалар амалга ошиши мумкин бўлади.

 

Тўғри карьерани танланг!

 

Катта жамоанинг аъзосига айланинг – Ўзбекистон автомобиль саноати ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

 

“Ўзавтосаноат” АЖ

Бошқаруви раиси 

Умурзоқов Шавкат Бўронович

tepaga