logo
Orqaga qaytish

GM UZBEKISTAN ДИЛЕРЛАРНИ ЯНГИ МОДЕЛЛАР БИЛАН ТАНИШТИРДИ

25.05.2019

GM Uzbekistan компанияси “Nurafshon Avtocentr” мультибренд автосалонида дилерлик корхоналари вакилларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган янги моделдаги автомобилларни таништирди.

Мазкур тадбир дилерларга янги моделлар билан танишиш билан бир қаторда унинг барча жиҳатларига баҳо бериш ҳамда ўз таклифларини билдириш имконини берди.

Тадбир доирасида дилерлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, унда уларнинг янги автомобиллар бўйича таклифлари ўрганилди.

Тадбир якунида компания ва дилерлар ўртасидаги ҳамкорликка доир бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Boshqa yangiliklar

tepaga