logo

“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ МУРОЖААТИ

Ҳурматли ҳамкасблар!


Ўз фаолиятини 1994 йилда бошлаган “UzAuto” компаниямиз катта натижаларга эришди. Буларнинг барчаси Сиз, UzAutoда ишлайдиган ва ишлаган инсонлар эвазига қўлга киритилди. Ахир бизнинг ишчиларимиз – бизнинг асосий кучимиз, бойлигимиздир.

Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган замонавий глобал иқтисодиёт шароитида биз қонуний талабларга риоя қилиш билан чекланиб қолмай, балки бизнес юритишнинг ахлоқий тамойилларига асосланиб ҳам иш юритмоқдамиз.

Мақсадларимизга эришиш мақсадида ходимларимизга тўғри қарорлар қабул қилишга, очиқ ва ошкора ҳаракатланишларига имкон беришимиз лозим.

Шу нуқтаи назардан, Одоб-ахлоқ кодексимиз жуда муҳим аҳамият касб этади. Кодексимиз кутилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумот бериш ҳамда меъёрлар ва ахлоқий хулқ-атворга риоя этишга ҳисса қўшиш орқали қадриятларимизга асосланади.

Кодекс бизнинг Бизнес ҳамкорларимизнинг ниятларига муносиб эканлигимизнинг кафолатидир. 

Биз Компания сифатида узоқ муддатли ва муваффақиятли бизнесни қуришни мақсад қилганмиз. Шунинг учун ҳеч қачон Кодекс қоидаларини эътиборсиз қолдирманг ва муваффақиятимиз ҳар биримизга ҳамда бизнинг ҳурматли ва ишончли Компаниямиз сингари келажак сари қанчалик олға бора олишимизга боғлиқлигини унутманг.

Бизнинг катта оиламиз - Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда 25 мингдан ортиқ ходимга эга, бу эса компаниянинг узоқ йиллар давомида гуллаб-яшнашини таъминлайди.

     Мен сизнинг ҳар бирингиз вақт ажратиб, Кодекс билан танишишингиз ва унинг фаолиятингиз билан қандай боғлиқлигини ўйлаб кўришингизни истардим. Агар саволлар пайдо бўлса ёки тўғри қарор қабул қилиш учун маслаҳат зарур бўлса, бизнинг Комплаенс департаментимиз ва Юридик бошқармамиз ходимлари Сизга мамнуният билан маслаҳат беради.

Шавкат Умурзаков

 

 

Қуйидаги алоқа маълумотлари ёрдамида Комплаенс хизмати ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин:

1. Компаниянинг +99871 140-76-70  ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилиш орқали;

2. compliance@uzavtosanoat.uz электрон манзили орқали.

"Ўзавтосаноат" АЖ Комплаенс хизматининг расмий мурожаат боти.
@UzAutoSanoat_compliance_bot
Мурожаатлар иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Компания Комплаенс хизмати хабарларнинг махфийлигини таъминланишини кафолатлайди.

 

Одоб-ахлоқ кодекси

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ БЎЙИЧА СИЁСАТИ

ПОРАХЎРЛИК ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИ

tepaga