logo
Orqaga qaytish

UZAUTO ТАРКИБИДА ХАЛҚАРО ҚЎШМА IT-КОМПАНИЯСИ ТУЗИЛДИ

18.03.2021

UzAuto ва Quantum Business Advisory (Ҳиндистон) компаниялари Тошкент шаҳрида халқаро қўшма IT-компаниясини тузиш тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

UzAuto номидан «Avtosanoat Invest» МЧЖ ва Quantum Business Advisory Private Ltd. ҳамкорлик ва Ўзбекистоннинг маҳаллий саноатига барча турдаги IT-ечимлар ва хизматларни тақдим этиш бўйича қўшма корхона яратиш ҳамда маҳаллий IT-кадрлар ва уларнинг бизнес жараёнларини ривожлантиришга узоқ муддатли инвестициялар киритиш тўғрисида келишиб олдилар.

«QBA IT» IT-компаниясининг асосий фаолияти ўзбек компанияларининг рақамли трансформациядаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан SAP, Microsoft, Oracle ва бошқа шу каби платформалар асосида IT-ечимларни татбиқ этиш ва интеграциялашдан иборат бўлади. Компания томонидан, шунингдек, IT-дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва хизматларни тақдим этиш бўйича, хусусан: дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот технологиялари соҳасида маслаҳат хизматлари, компютер ускуналарини бошқариш, ўқитиш ва бошқа хизматлар кўрсатади.

«QBA IT» IT-компаниясини ташкил этилиши Uzauto мамлакатимиздаги Саноат 4.0. ишлаб чиқариш ечими асосида ахборот технологиялари кўникмаларини ва ишлаб чиқаришни интелектуал бошқариш ривожига ҳисса қўшишга имконият яратади. Бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича «QBA IT» гуруҳининг глобал тажрибаси ва корхонанинг барча функцияларида рақамлаштиришнинг юқори даражаси Ўзбекистоннинг бошқа соҳаларида замонавий IT-ечимларни амалга оширишга имкон беради.

Бундан ташқари, «QBA IT» томонидан халқаро қўшма IT-компаниясига соҳа бўйича мутахассислар (Subject Matter Experts) ва бошқа техник экспертларни тақдим этиши соҳада маҳаллий, рақобатбардош мутахассисларнинг кенг қатламини яратиш имкониятини очади.

«QBA IT» компаниясини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришиш муносабати билан QBA (Ҳиндистон) раиси ва бошқарувчи директори жаноб Саураб Ратерия шундай деди: «Биз Ўзбекистон саноатининг рақамли трансформациясида иштирок этиш, мамлакатда маҳаллий IT-экспертиза ва соҳаларни қўллаб-қувватлашда ўзимизнинг бой глобал тажрибамиз ва кучли IT-манбалар жамоаси билан бўлишишдан  мамнунмиз».


tepaga