logo
Orqaga qaytish

UzAuto ёш мутахассислари ЎСВ аппарати прототипини яратдилар

30.05.2020

Telegram / Facebook / Instagram

Бугун, бутун дунё COVID-19 вирусига қариш курашишга улкан куч ташлаган бир пайтда, Ўзбекистон автомобиль саноати корхоналари қўл қовуштириб тура олмайди.

Жаҳондаги сўнгги воқеалар ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратларининг ўта етишмаслигига олиб келганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон автомобиль тармоғи ёш муҳандис-мутахассислари карантин даврида ЎСВ аппарати прототипини яратдилар.

“Ўзавтосаноат” АЖ қошида ташкил этилган  “Research and Development Center” ишланмалар маркази  мутахассислари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (ТПУ) талабалари билан биргаликда, прототип устида мутахассислари иш олиб бордилар. Аппаратни ишлаб чиқиш муаллиф чизмаларини яратиш, дизайнни моделлаштириш ва бевосита аппаратнинг ўзини ТПУ лабораторияси базасида йиғишни ўз ичига олди.

ЎСВ прототипи гипоаллерган материаллардан ясалган бўлиб, улар, шунингдек, аппаратни осон дезинфекциялаш имконини беради. Аппаратнинг техник характеристикалари ўз ичига намлик, босим, кислород ва ҳарорат даражаси сенсорларини олади – уларнинг кўрсаткичлари аппарат хотирасида сақланиб қолади. Бундан ташқари, ЎСВ аппарати тозалаш тизими билан таъминланган – ишланган ҳаво фильтр орақли ўтади, уни алмаштириш қийинчилик туғдирмайди.

Электр энергияси узилиб қолиши эҳтимоли учун ЎСВ аппарати прототипи узлуксиз озуқа манбаи билан жиҳозланган, у аппаратнинг камида бир соат ишлашини таъминлайди. Таннархи бозордаги шу каби аппаратларнинг бир неча баробар арзон бўлган қурилма буткул “Ўзавтосаноат” тузилмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва йиғилган.

Ўз навбатида, "Ўзавтосаноат" АЖ ва "Research and Development Center" тадқиқотлар ва ишланмалар маркази ёш ва истеъдодли муҳандислар ва кашфиётчиларни инновацион ишланмалар ва лойиҳаларда қатнашиш учун ўз жамоасига таклиф қилади.

Boshqa yangiliklar

tepaga