logo
Orqaga qaytish

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 4 рейтинг босқичидан 2-си бўлган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланди

16.04.2021

Тошкент босқичида иштирок этиш учун дунёнинг 32 мамлакатидан энг кучли гимнастикачилар келишди. Кубок сериясида энг кучли икки спортчимиз Сабина Тошкенбаева ва Екатерина Фетисовалар ҳам иштирок этишмоқда. Шунингдек, мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида қатнашади. 

Жаҳон кубогининг ушбу босқичи гимнастикачиларимизга Олимпия ўйинлари квотасини олиш учун керакли балларни тўплаш имкониятини беради ва биз Сабина Тошкенбаева ва Екатерина Фетисова елкасида қандай масъулият борлигини тушунамиз.

«Ўзавтосаноат» компанияси спортчиларимизга чин дилдан кучли сабр-тоқат, матонат ва улкан зафарлар тилайди! Сиз бизнинг фахримиз ва умидимизсиз! Бутун дунёни ажаблантиринг, янги чўққиларни забт этинг ва мукаммаллик намунаси бўлиб қолинг!

Boshqa yangiliklar

tepaga