logo
Orqaga qaytish

Беларусда Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобиллари савдоси бошланди

21.05.2020

Беларусь Республикаси автомобиль бозорида Chevrolet бренди остида тақдим этилган илк моделлар Spark, Nexia ва Cobalt моделлари бўлди.

Автомобилларнинг биринчи партияси “Мультимоторс” автомарказига етказиб берилди, у Chevrolet брендининг премиал автомобиллари расмий дилери саналади ва эндиликда UzAuto Motors билан оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларини етказиб бериш бўйича янги дилерлик келишувини имзолади. 

UzAuto Motorsнинг Беларусдаги шериги ва оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларининг расмий дилери “Мультимоторс” компанияси қайд этишича, ушбу автомобилларнинг асосий афзаллиги нарх ва сифатнинг ажойиб мутаносиблиги, жумладан комплектациясидир. 

Ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors га жаҳон автосаноатининг етакчиларидан бири – General Motors компанияси ўрнатган стандартларга тўлиқ мос келувчи автомобилларнинг юқори сифатига эришилгани учун тақдим этилди.

UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия эспорт бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган.

Telegram / Facebook / Instagram

www.uzavtosanoat.uz 

Boshqa yangiliklar

tepaga