logo
Orqaga qaytish

Мактаб ва ўқув марказ ўқувчилари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига ташриф буюришди

19.04.2021

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети кўплаб абитуриентларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу муносабат билан, Тошкент шаҳрининг мактаб ҳамда ўқув марказ ўқувчилари учун ушбу таълим муассасаси билан яқиндан танишиш мақсадида  тур ташкил қилинди.

Тадбир университет фаолияти ва унинг Европанинг муҳандислик соҳасидаги энг яхши ўнта университетларидан бири бўлган Турин Политехника Университети (Италия) билан ҳамкорликда ташкил топилганлик тарихи билан қисқача танишишдан бошланди. Ўқув машғулотлари Италиядаги асосий филиалнинг ўқув дастурлари асосида инглиз тилида олиб борилиши мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари университетни тамомлагандан сўнг иккита диплом:  биттаси – 120 дан ортиқ мамлакатларда тан олинадиган Италия университетининг дипломи,  иккинчиси эса Тошкент Политехника Университети томонидан тақдим этилади.

Сўнгра волонтёр-талабалар университет камуси - 2 та ўқув бинолари, ёпиқ ва очиқ кутубхоналар, спорт мажмуаси, баскетбол ва футбол стадионлари ва ҳозирда скейтборд рампаси ва тирмашиб чиқадиган қоя, яъни скаладром жойлашган янги скейт паркини кўздан кечиришди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари инновацион ғояларни амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилган мехатроника маркази ва технопаркдаги университет талабаларининг сўнгги лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Умид қиламизки, биз меҳмонларимизни университетимизнинг имкониятлари билан имкон даражасида тўлиқ таништира олдик.

Сиз билан яна кўришамиз деган умиддамиз!


Boshqa yangiliklar

tepaga