logo
Orqaga qaytish

Вакансия: Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича минтақавий савдо менежери

17.07.2021

"Ўзавтосаноат" АЖ "UzAuto Commercial Vehicles Management" МЧЖга савдо бўйича мутахассисларни таклиф қилади.

Вазифалар:

  • Ўзбекистон Республикаси вилоятларида қишлоқ хўжалиги техникасини (Тракторларни) сотиш;
  • Талаб ва таклиф, нархлар ва бозор тенденцияларини мунтазам таҳлил қилиб бориш;
  • Савдо йўлларини аниқлаш ва ушбу савдо йўларида махсулотларни реклама қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш режалари ва концепцияларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • Кўргазма ва тендерларда иштирок этиш;
  • Янги мижозларни жалб қилиш (қўнғироқлар, музокаралар, презентациялар орқали);
  • Мавжуд мижозлар базасини кенгайтириш, мижозлар базасини ривожлантириш / мижозлар билан узоқ муддатли ва илиқ муносабатларни ушлаш;
  • Тижорат таклифларини тайёрлаш ва буюртмаларни бажариш;
  • Мижозлар билан ишлаш бўйича ойлик ҳисоботларни юритиш;
  • Салохиятли мижозлар билан учрашиш ва мижозларга маҳсулот бўйича маслахат бериш, махсулот танлашда кўмаклашиш;
  • Салохиятли мижозлар билан корхона рахбарияти ўртасида учрашувларни ташкил этиш;
  • Компания номидан мижозлар билан шартномалар тузиш;
  • Маҳсулотни мижозларга жўнатишда кўмаклашиш;

Талаблар:

  • Техник (машинасозлик ва бошқалар) ёки иқтисодий таълим;
  • Қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш соҳасида иш тажрибаси;
  • Қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш йўлларини билиш;
  • Мижозлар базасига эга бўлиш мақулланади;
  • Қишлоқ хўжалик техникаларини ўзига хос хусусиятларини тушуниш;
  • Савдо ва музокар олиб бориш тажрибаси;
  • Ташаббускорлик, масъулият, интизом;
  • Республика бўйича хизмат сафарларига тайёрлик;
  • Wорд, Excel.

Шароитлар:

  • Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат шартномасини имзолаш;
  • Иш режаси 5/2;
  • Меҳнат шартномаси бўйича 3 ой синов муддати;
  • Рақобатбардош иш ҳақи.

Бошқа шартлар номзод билан интервю давомида муҳокама қилинади.

Барча қизиққан номзодлардан ўз резюмеларини қуйидаги электрон манзилга юборишларини сўраймиз: bekzod.himmatkulov@uzavtosanoat.uz

Тел.: (+998) 78 140-7650 (3-2323#)

 Telegram / Facebook / Instagram

www.uzavtosanoat.uz

tepaga