Қозоғистон автобизнес Ассоциацияси (АКАБ)нинг май ойидаги ҳисоботига кўра, Қозоғистонда енгил автомобиллар сотуви бўйича ўнта етакчи брендлар орасидан, доимгидек, Chevrolet биринчи поғонани эгаллаб, лидерлик қилмоқда.
Унга кўра, рейтингнинг юқори учлигида 2 791 дона автомобил сотуви билан Chevrolet, иккинчи ўринда 1 644 натижа билан Hyundai, Toyota дилерлари эса 1 398 дона автомобил сотуви билан учинчи ўринни эгаллашмоқда.
Kia ўтган ойларга нисбатан aвтомобил сотувини 1 030 донага кўпайтириб, учинчи ўринга кўтарилиш учун курашмоқда.Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-май ойларида қозоғистонликлар жами 44 369 дона енгил автомобил, автобус ва юк машиналарини харид қилишган. Бу натижа ўтган 2020 йилга нисбатан 68,8 фоиз ўсишни ташкил этади.