Ҳамма қаҳрамонларда ҳам сеҳрли ёпқич ва плашчлар бўлмайди, ҳозирги қаҳрамонлар ниқоб тутмоқдалар. Булар – шифокорлар, кассирлар, дорихоначилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбийлар, учувчилар, ҳайдовчилар, новвойлар, кўнгиллилар, журналистлар ва бугунгидай мураккаб пайтда ўз саломатлиги ва ҳаётини бошқалар учун хатарга қўяётган бошқа барча.
Коронавирус пандемияси бутун дунёда тиббий ниқобларнинг жиддий етишмовчилигига олиб келди, бу эса, қаҳрамонлар, шунингдек биз – барчамиз ўзимизни, оиламизни ва атрофимиздаги одамларни асраш учун кичиккина бўлса-да, ҳар қалай ҳимояга эҳтиёж сезмоқдамиз.
Жорий йил март ойи ўрталаридан мамлакатимиз автомобилсозлик тармоғидаги қўшма корхона – “Уз-Донг Янг Ко.”да тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш бошланди. Андижонда жойлашган корхона UZAuto Motors да ишлаб чиқарилган автомобиллар ички безак деталларини етказади. Тиббий ниқобларга эҳтиёжнинг ортгани инобатидан, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ажратилган участка завод учун янги маҳсулот турини ишлаб чиқариш мақсадида махсус қайта жиҳозланди.
“Уз-Донг Янг Ко.” ходимлари меҳнати туфайли, бугунги кунда автомобилсозлик тармоғининг 25 000 дан ортиқ ишчилари ниқоблар билан таъминланган, бундан ташқари уларнинг оила аъзолари ҳам ҳимояланган. Маҳсулот ҳажми 20 000 дона тиббий ниқобдан бошланди, бугун корхонада кунлик ҳажм 60 000 донага етмоқда. Юзага келган талабни инобатга олиб, бугунги кунда “Уз-Донг Янг Ко.” бошқа компаниялардан ҳам ниқоблар ишлаб чиқаришга буюртмалар қабул қилишга тайёр.
Маълумотлар учун телефон: +998 998170447
“Ўзавтосаноат” компанияси сизга саломатлик тилайди!Автомобилда ҳам хавфсизликда бўлинг!