ЯНГИ АВЛОД ПАХТА ТЕРИШ ТЕХНИКАСИ: “ЎЗАВТОСАНОАТ”ДА...
“Ўзавтосаноат” компанияси фермер хўжаликлари ва индивидуал фермерларга янги авлодга мансуб пахта териш машиналарини махсус шартларда сотиб олишни таклиф қилади.
TZST CE 220 пахта териш трансформер-машинасини харид қилганда сиз 5 тагача UzAuto Motors енгил автомобилларини 50 фоизлик олдиндан тўлов ва қолган қисмини икки йилгача муддатда фоизсиз муддатли тўлов шартида сотиб олиш имконига эга бўласиз.
ХУМ МХ-1,8 пахта териш машинасини харид қилиш эса, сизга 3 тагача UzAuto Motors енгил автомобилларини шундай шартларда сотиб олиш имконини беради.
Пахта териш машиналаридан бирини харид қилганда сиз Volkswagen Caddy автомобилини 70 фоизлик олдиндан тўлов ва қолган қисмини бир йил муддатда фоизсиз муддатли тўлов шартида сотиб олишингиз мумкин.
TZST CE 220 янги авлод пахта териш машинасининг асосий афзаллиги – бу машинанинг пахта териш техникасидан тракторга трансформацияси сабабли, ундан йил давомида фойдалана олиш имкониятидир. Техникадан пахта хом ашёси терими мавсумидан кейин бошқа агротехник жараёнларда трактор сифатида фойдаланиш имконияти техниканинг ўзини қоплаш муддатини сезиларли қисқартиради.