“UzAuto Motors” АЖ ўз мизожларидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган фото ва видео-материалларга аҳамият бериб, юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун компаниянинг ваколатли дилерларига ёки расмий ишонч телефонларига мурожаат қилишларини сўрайди.
Баҳор ёмғирлар мавсумини бошлаб келди. Бу эса ижтимоий тармоқларда автомобил ишқибозларининг автомобилининг корпуси сув босаётганлиги ҳақидаги шикоятлари билан мурожаатлари пайдо бўлишига сабаб бўлди. Видео мурожаатдан кўриниб турибдики, сув салон ичига тушиб, автомобил гиламчалари остида тўпланган.
Янги автомобилнинг салонида сув тўпланишининг сабаби, автомобил корпусининг техник тешикларининг демонтаж қилинганлигидир.
Автомобил моделига қараб техник тешиклар транспорт воситасининг пастки қисмида ёки двигател панелида жойлашган бўлади. Уларнинг ҳар бири заводнинг қопқоқлари билан маҳкамланган.
Кўп ҳолларда техник тешикларнинг демонтажи ташқи қурилмалар масалан, видеорегистраторларни ўрнатиш пайтида юзага келади. Ташқи қурилмаларни ўрнатишда ишончли бўлмаган ёки нопрофессионал мутахассислар тешикларга зарар етказиши мумкин ёки қопқоқлашни бутунлай унитиб қўйишади. Натижада эса, тананинг зичлиги бузилади ва салон ички қисмига сувнинг осонлик билан киришига олиб келади.
Янги автомобилингизда бундай тушунмовчиликларга йўл қўймаслик ва муаммони бартараф этаман деб қўшимча муаммоларни юзага чиқармаслик учун биз фақат сертификатланган хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Автомобил ишлаб чиқариш жараёнида салонга кирмаслик учун автомобил кузови турли хилдаги ҳимоя воситалари ва мосламалар билан таъминланган:
Автомобилнинг кузов ва корпус қисмларини ишлаб чиқаришда зичлик ва шовқин сездирмаслик учун овоз изолясияси ишлатилади.
Сувнинг салон ички қисмига киришига йўл қўймаслик учун, автомобил кузовларини бўяшдан олдин, технологик тешик жойларида махсус пломба ва резина тиқинлар ўрнатилади.
Автомобилларни йиғишда, айнан электр симларни ўрнатиш жараёни двигател қисми ва корпуслар орасида, пастки қисмидаги ғилдирак аркаларида ташқаридан салонга ўтиш тешиклари ҳимоя резинасига билан қопланган.
Автомобил тайёр бўлганда, унинг сувга чидамлилиги махсус сув ўтказмайдиган душ хонасида инжекторлар ёрдамида юқоридан, пастдан, умуман ҳар томонлама сув босими билан синовдан ўтказилади.
*****************************
Биз, корхонамиз маҳсулоти сифати бўйича у хоҳ “cалл-марказ”га ёки расмий дилерлик марказларига бўладими ҳар қандай қайта алоқага катта эътибор билан қараймиз.
Албатта, аноним постлар асосида компаниянинг носозликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар қабул қилиши анча мураккаброқ, чунки бунда мулоқот қилувчи шахсни топиш имконияти бўлмайди.
“УзАуто Моторс” маҳсулотига оид барча масалаларнинг жадал ҳал қилиниши учун мижозлардан бевосита компаниянинг ўзига ва унинг дилерларига мурожаат қилишни илтимос қиламиз, зеро бу бутун жараённи тезлаштириради. Қолаверса, бу “УзАуто Моторс” га ишлаб чиқаришдаги ва дилерлик марказларидаги тизимли муаммоларни аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг стандарт йўриқномаларига кўра, олди-сотди битимини расмийлаштиришдан олдин, дилерлар, мижоз ҳузурида автомобилнинг сотуволди кўздан кечирилишини ўтказишларини эътиборга олиш зарур. Ушбу таомил шартномани расмийлаштиришдан олдин тўлиқ жиҳозланганлигини текшириш, шунингдек автомобилга кафолатли хизмат кўрсатиш шартларини ўрганиб чиқиш имконини беради.
Шу муносабат билан, компания харидорларини ушбу таомилга эътиборли бўлишга чақиради.
“УзАуто Моторс” учун ҳар бир мижознинг хавфсизлиги ва қулайлиги муҳим. Биз эҳтимолий шикастланишлар ҳақидаги фото ва видео ахборотни тақдим этаётган фаолларга миннатдорлик билдириб, истеъмолчилар манфаатлари йўлида, уларнинг контактлари компания мутахассисларига тезкор чора кўриш учун тақдим этилади, деб умид қиламиз.
Шунингдек, ушбу йўналишда “УзАуто Моторс” компанияси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу ҳамкорлик доирасида “УзАуто Моторс” маҳсулоти истеъмолчиларидан МҚКҚга келиб тушаётган барча мурожаатларга оид маълумотлар, уларни тезкор ҳал этиш учун тақдим этиш учун компанияга тақдим этилмоқда.