Ўзбекистонда жорий йил октябрь ойидан иш бошлаган Trade-IN минилган атвомобилларни янгисига алмаштиришнинг ихтиёрий тизими татбиқ этилишидан олдиноқ жамоатчиликни жунбушга келтирди. Анъанага кўра, жамоатчилик иккита лагерга бўлинди: бирлари, тизимнинг муайян мижозлар тоифаси учун реал афзалликка эга бўлиши ва ихтиёрийлигига қарамай, унга мутлақо қарши бўлсалар, бошқалар бу хизматдан мамнуният билан фойдаландилар.
Trade-IN тизими фаолиятининг якунига кўра, шу кунларда 148 нафар харидор ИХТИЁРИЙ равишда хизматдан фойдаландилар, улар қолдирган минилган автомобиллар сифат кафолати муҳим бўлганлар томонидан сотиб олинмоқда.
Шубҳаиз, ҳар бир янгиликда бўлгани каби, узилишларсиз ва камчиликларсиз иш бошлаш қийин. UzAuto жамоаси буни тушунади ва Ўзбекистон замонавий иккиламчи автомобиль бозорининг ривожига ҳақиқатан бефарқ бўлмаганлар ёрдамига умид боғлайди. Айнан фаол фуқаролик позицияси камчиликларни кўрсатишга ундашига аминмиз.
Биз барча қизиққанларни 21 ноябрда 17:00да UzAuto Motors Service & Trade-In Center ҳудудида ўтадиган Trade-IN тизими фаолиятининг очиқ муҳокамасига таклиф этамиз.
Муҳокама норасмий муҳитда, бир пиёла чой ёки қаҳва устида кечади ва унда ҳар ким ўз таклифи, танқиди ва фикрини билдириши мумкин. Бефарқ бўлмаганларнинг кўпчилиги вақт топади, деб умид қиламиз – биз ҳар бирингизни кўришдан мамнун бўламиз.
Болаларингизга қараб қолувчи йўқми? Ё бошқа масалалар билан шуғулланишни режалаштирганмидингиз? Фарзандларингиз билан келинг – биз суҳбат қурганимизча, болалар ўйин майдонида яйрашади. Параллель равишда автомобиль билан “машғул” бўлиш – ювишга ёки сервис хизматини кўрсатишга топшириш мумкин. Бирор дақиқангиз беҳуда ўтмаслигига ҳаракат қиламиз.
Очиқ муҳокама 21 ноябр куни UzAuto Motors Service & Trade-In Center нинг иккинчи қаватида ўтказилади. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Элбек кўч..ю 61 (мўлжал: “Дўстлик 2” метроси).
Тадбирда иштирок этиш учун http://bit.ly/2QmZnlP манзилида рўйхатдан ўтиш лозим. Биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган 10 нафар иштирокчини тадбирда UzAuto Motors Service & Trade-In Center дан совғалар кутмоқда.