“UzAuto Motors” АЖ фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан депутатлар, блогерлар ва фаол фуқаролар иштирокида пресс-тур ўтказиш таклифи илгари сурилган эди.
Ушбу ташаббус корхона маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланди ва жорий йилнинг 2-3 март кунлари Ўзбекистон автомобилсозлик саноати билан танишишни истаганлар учун Асака шаҳридаги “UzAuto Motors” заводи ва маҳалийлаштириш ташкилотларига пресс-тур ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва "UzAuto Motors" депутатлар, ОАВ вакиллари, блогерлар ва фаол фуқароларни пресс-турга таклиф этади. Пресс-тур давомида иштирокчилар компания вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиши ва автомобилларни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишлари мумкин.