Сизни "Ўзавтосаноат" АЖда ишга ва стажировкага так...
"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти талабалар ва аспирантларни, шунингдек, ёш тажрибали мутахассисларни Компаниянинг корхоналарида, шу жумладан, компаниянинг бош офисида ишлашга ва пуллик (тўланадиган) стажировкага таклиф қилади.
УзАвто-да ишлаш - бу ёш мутахассисларга йирик компанияда иш бошлаш, бебаҳо иш тажрибасига эга бўлиш ва ўқитиш жараёнида олган билимларини амалда қўллаш учун ажойиб имкониятдир.
Танланган ёш мутахассислар компаниянинг қуйидаги бошқармаларга ишга таклиф қилинади:
- Маркетинг ва сотув
- инвестицияларни жалб қилиш
- Молия
- Муҳандислик (лойиҳаларни бошқариш)
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиш;
- бакалавр ёки магистр дипломининг мавжудлиги;
- тестлар ва интервюлардан муваффақиятли ўтиш;
- MSOfficeдастурида бемалол ишлай олиш;
- Автомобилсозлик соҳасидаги тажриба ва транспорт воситаларини лойиҳалаш бўйича билимлар қўллаб-қувватланади;
- молиявий воситаларни жуда яхши тушуниш;
- Ривожланган алоқа кўникмалари, юқори самарадорлик, мултитаскингда ишлаш қобилияти.
Шартлар:
- Тўлиқ иш вақти. “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги корхоналарга хизмат сафарларига юборилиш мумкин.
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш.
- муносиб иш ҳақи ва бонуслар
Барча қизиққан номзодлардан фотосурат ва телефон рақамлари билан резюме (CV) ни электрон почта манзилига юборишларини сўраймиз: hr@uzavtosanoat.uz#УзАвто-да ишлашни хоҳлайманхештеги билан.