Семинар мақсади динамик урбанизациянинг ҳозирги жараёнида барқарор шаҳар сценарийсига кўра, лойиҳалаш ва мобиллик ечимларини топиш бўйича Италия тажрибаси билан танишиш имконини яратишдир.
Шунингдек семинарда замонавий шаҳардаги транспорт ва пиёдалар логистикаси ҳам муҳокама қилинди. Маърузачилар ўз билимлари билан ўртоқлашдилар ва мураккаб муаммоларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган архитектура-муҳандислик ечимлари, шаҳар логистикаси ва инновацион технологияларга оид масалаларни муҳокама қилди. Семинарда Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари ва лицей талабалари иштирок этди.
Мазкур тадбирни табрик нутқи билан Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Э.П. Агостина Пинна, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Ж.Ш.Иноятхўжаев, махсус топшириқлар бўйича элчи проф.Ромео Орланди очиб берди.
Семинарда, шунингдек, архитектура ва шаҳарсозлик масалалари билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар икки томоннинг вазирлик, ишбилармон ва илмий доира вакиллари ўз чиқишлари билан иштирок этди.
Жумладан, техника фанлари доктори, Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори Эржан Каҳя, Массачусетс технология институти профессори профессор Карло Ратти (онлайн), Италиянинг Турин политехника университети халқаро алоқалар бўйича проректори Давид Киарамонти ўзларининг қизиқарли чиқишлари билан иштирок этишди. Италиянинг Турин политехника университетининг профессорлари Анита Тобакко, Давид Киарамонти ҳамда Фулвио Ринауди семинарга модераторлик қилдилар.