Бугун UzAuto Motors Service & Trade-In Center майдонидан Тошкент-Минск йирик автопойгаси старт олди. Пойганинг 4 000 км.лик йўналиши Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Белорусь ҳудудидан ўтади. Автопойгадан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва белоруслик истеъмолчилар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ишончлилигини кўрсатишдир.
Автопойгада белоруслик журналистлар ва уларнинг суратга олиш гуруҳи қатнашади, улар пойга бориши ҳақида репортажлар тайёрлайдилар. Автопойга вақтида тайёрланган материаллар Белорусь Республикасининг асосий интернет-портали – TUT.by да чоп этилади. Автопойганинг ташкилотчиси UzAuto Motors компанияси саналади.