Қозоғистон-Британия Техника Университети (КБТУ) ўқув ишлари бўйича проректори А.Жумассеитова бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига (ТТПУ) ташриф буюрди.
Ташриф давомида, меҳмонларни университетнинг барча имкониятлари билан таништириш мақсадида, ТТПУ маъмурияти улар учун кампус бўйлаб экскурсия ўтказди. Университетнинг мехатроника ва инкубация марказлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Ташрифнинг асосий қисми ўзаро ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишга багъишланди. Университетлар ўртасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш тўгърисида келишувга эришилди:
ўқитувчилар ва талабалар учун алмашинув дастурини жорий этиш;
халқаро тизимлар бўйича тажриба алмашиш;
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва мақолаларни нашр этиш;
халқаро грантларда ҳамкорликда иштирок этиш;
ҳамкорликда ёзги таълим мактабини яратиш.
Ҳамкорликни ривожлантириш учун ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчилар алмашинувини бошлаш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг биринчи онлайн учрашувини ташкил этиш таклиф қилинди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, QS жаҳон рейтингига кўра, КБТУ дунёдаги ТОП-800 университетларига киритилган ва АҚШнинг ABET агентлигидан барча компютер мутахассисликлари бўйича халқаро аккредитациядан. QS EECA рейтингига кўра КБТУ Эвропа Иттифоқи минтақасидаги университетларнинг ТОП 30 фоизига киради.