Ўзбекистонда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшлар билан ишлашда турли хил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларни муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун 25 май куни Марҳамат туманидаги 3-Давлат ихтисослашган мактаб интернатида Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, «Ўзавтосаноат» АЖ раиси биринчи ўринбосари А.Рафиқов ҳамда «UzAuto Motors» АЖ бош директори Р.Ражабов иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ўтказилди. Учрашувда вақтинча бандлиги таъминланмаган ёшлар, битирувчи ўқувчилар, тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда сўзга чиққан, "Ўзавтосаноат" АЖ раисининг биринчи ўринбосари А.Рафиқов ҳамда "UzAuto Motors" АЖ Бош директори Р.Ражабов, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ва ёшларга яратилаётган шароитлар, имтиёзларга тўхталиб, учрашувни очиқ мулоқот тарзида ўтказилиши таклиф этдилар.
Мулоқот давомида тумандаги ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланди ҳамда тегишли масъулларга вазифалар топширилди.
Мазкур мазкур учрашувда 4 нафар уюшмаган ёшлар томонидан таклифлар билдирилган бўлиб, мурожаатларни ўз вақтида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилаб қўйилди.