“Ўзавтосаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан 2023 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми белгиланган 62 187,7 млрд сўм прогноз амалда 65 141,5 млрд сўм, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,0 фоизга етиб, белгиланган режа кўрсаткич бажарилиши 104,7 фоизни ташкил этди.
Асосий маҳсулот турлари бўйича:
395 395 дона “Ўзавто Моторс” АЖ енгил автомобиллари (ўсиш суръати 120,7 фоиз);
4 095 дона ISUZU туридаги юк автомобиллари ва автобуслар (ўсиш суръати 97,7 фоиз);
680 дона енгил тижорат автомобиллари (ўсиш суръати 148,8 фоиз);
269,2 минг дона куч агрегатлари (ўсиш суръати 119,4 фоиз);
3 536 дона қишлоқ хўжалиги машинасозлик техникалари (ўсиш суръати 101 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Ҳорижий давлатларга 2023 йил январь-декабрь ойларида жами 638,7 млн долларлик маҳсулотларнинг экспорти амалга оширилди (ўсиш суръати 115,3 фоиз), шундан тармоқ корхоналари 630,0 млн доллар ва қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари 8,7 млн долларни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2022 йилдаги ПҚ-459-сон қарорига мувофиқ “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 7 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
2023 йилда ушбу лойиҳалар доирасида 145,8 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилди (режага нисбатан 126,8 фоиз), шундан 57,08 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 71,1 млн доллар корхоналарнинг ўз маблағлари ва 17,63 млн доллар тижорат банклари кредитлари ҳисобига.
Корхоналар томонидан маҳаллийлаштириш дастури доирасида 15 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, жами 18 988,1 млрд сўмни ташкил этди (режа бажарилиши 158,3 фоиз).
Бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга жами 8 081,6 млрд сўм тўловлар амалга оширилди, ўсиш суръати 117,9 фоиз.
2023 йилда тармоқ корхоналари томонидан жами 4 339 та янги иш ўринлар яратилди, ўсиш суръати 103,7 фоиз.
Yangilandi: 2024-12-16