Жорий йилнинг 22-май куни Hyatt Regency меҳмонхонасида Миллий маркетинг маркази томонидан ташкил этилган IV «Йил бренди-2020» мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўзбекистон ички бозорида 2020-йилдаги муваффақиятли маркетинг тарғиботи учун 24 та номинатсия бўйича энг фаол компаниялар аниқланди, улар орасида CHEVROLET бренди «Енгил автомобиллар» номинациясида онлайн овоз бериш жараёнида катта фарқ билан ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилар орасида очиқ тарздаги онлайн овоз бериш жараёни @makon_brand_bot телеграм бот орқали жорий йилнинг 16 апрелидан 14 майига қадар бўлиб ўтди.
Брендимиз учун овоз бериб, бизни қўллаб-қувватлаган ҳар бирингиздан миннатдормиз!