Chevrolet Tracker ВА ONIX: ИСТEЪМОЛЧИЛАР ЭҲТИЁЖЛАР...
“UzAuto Motors” АЖ истеъмолчилар эҳтиёжларини аниқлаш ва ички бозордаги талабни ўрганиш мақсадида - Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари бўйича «Car Clinic» тадқиқот лойиҳасини ўтказди. Турли соҳа вакиллари ва блогерлар иштирокидаги тадбир Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида бўлиб ўтди.
Лойиҳа доирасида юртимизда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ушбу автомобиллар тадбир қатнашчилари томонидан кўздан кечириш билан бирга “Test Drive” ҳам ўтказилди, ҳамда синовдан ўтаётган моделлардан истеъмолчиларнинг кўнгиллари тўлгани ёки камчиликлари борасида: автомобил дизайни, қулайлиги ва бошқа кўплаб жиҳатларини ўрганишга қаратилган махсус сўровнома ўтказилди.
Иштирокчилардан олинган сўровномалар натижаси Ўзбекистонда церийали ишлаб чиқарилиши кутилаётган автомобилларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига асос бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кўплаб автомобил ишқибозларининг кўнглидан жой олиб улгурган, янгиланган Chevrolet Tracker жорий йил бошидан Ўзбекистон ички бозорида сотуви эълон қилинган эди. Илк сотув кунининг ўзидаёқ автомобилларнинг биринчи партияси тўлиқ сотилди. Ушбу автомобилларнинг ишлаб чиқарилиши Асака шаҳридаги “UzAuto Motors” компаниясининг заводида йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Маълумот учун:
«Car Clinic» - бу турли хил мақсадли сегментлар ўртасида янги ёки мавжуд автомобил моделларини ўрганишга ва уларни рақобатдош брендлар билан таққослашга мўлжалланган маркетинг тадқиқот усулидир.