Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган фото- ва видео-материалларга эътибор қаратиб, АЖ“UzAuto Motors” истеъмолчиларга юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун компаниянинг авторизацияланган дилерларига ва компаниянинг қуйидаги расмий алоқа каналлари орқали мурожаат қилишни тавсия этади:
Биз, корхонамиз маҳсулоти сифати бўйича ҳар қандай қайта алоқага катта эътибор билан қараймиз. Албатта, аноним постлар асосида компаниянинг носозликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар қабул қилиши анча мураккаброқ, чунки бунда мулоқот қилувчи шахсни топиш имконияти боʻлмайди.
UzAuto Motors маҳсулотига оид барча масалаларнинг жадал ҳал қилиниши учун мижозлардан бевосита компаниянинг ўзига ва унинг дилерларига мурожаат қилишни илтимос қиламиз, зеро бу бутун жараённи тезлаштириради. Қолаверса, бу UzAuto Motors га ишлаб чиқаришдаги ва дилерлик марказларидаги тизимли муаммоларни аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг стандарт йўриқномаларига кўра, олди-сотди битимини расмийлаштиришдан олдин, дилерлар, мижоз ҳузурида автомобилнинг сотуволди коʻздан кечирилишини оʻтказишларини эътиборга олиш зарур. Ушбу таомил шартномани расмийлаштиришдан олдин тўлиқ жиҳозланганлигини текшириш, шунингдек автомобилга кафолатли хизмат кўрсатиш шартларини ўрганиб чиқиш имконини беради.
Шу муносабат билан, компания харидорларини ушбу таомилга эътиборли бўлишга чақиради. UzAuto Motors учун ҳар бир мижознинг хавфсизлиги ва қулайлиги муҳим. Биз эҳтимолий шикастланишлар ҳақидаги фото- ва видео ахборотни тақдим этаётган фаолларга миннатдорлик билдириб, истеъмолчилар манфаатлари ёʻлида, уларнинг контактлари компания мутахассисларига тезкор чора коўриш учун тақдим этилади, деб умид қиламиз.
Шунингдек, ушбу йўналишда UzAuto Motors компанияси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу ҳамкорлик доирасида UzAuto Motors маҳсулоти истеъмолчиларидан МҚКҚга келиб тушаётган барча мурожаатларга оид маълумотлар, уларни тезкор ҳал этиш учун компанияга тақдим этилмоқда.