Uzcardtrade.uz орқали юридик шахслар учун автомоби...
Юридик шахслар UzAuto Motors автомобилларини онлайн-режимда Uzcardtrade.uz маркетплейси орқали сотиб олишлари мумкин. Шартномани расмийлаштириш ва тўлов интернет майдончасида корпоратив карта воситасида амалга оширилади.
"Ўзавтосаноат"АЖ ва Uzcard Trade (“Plum Technologies" МЧЖ) ўртасидаги мазкур келишув карантин даврида юридик шахсларга масофадан туриб ортиқча контактларсиз автомобиль харидини амалга ошириш имконини беради.
Uzcardtrade.uz электрон ярмаркаси очиқ ва шаффоф савдо плафтормаси бўлиб, у орқали юридик шахслар куну-тун давомида зарурий товарлар (ишлар, хизматлар)ни Uzcard корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда харид қила оладилар.
Электрон ярмарканинг асосий афзалликлари электрон ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, счет-фактуралар ва чеклардан фойдаланиш саналади, улар электрон шаклда тўлдирилади ва иштирокчиларнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан расмийлаштирилади.
Тузилган контрактлар бўйича тўловлар корпоратив карта воситасида ўтказилади, бунда юридик шахс, Uzcard корпоратив картасидан фойдаланиб, тўловларни 24/7 режимида амалга ошириши мумкин бўлади, бу банк ўтказмаларига нисбатан сезиларли афзалликдир.