Жорий йил 30 мартда “Ўзавтосаноат-Лизинг” компанияси фойдали шартларда Chevrolet моделлар қаторидан енгил автомобилларни лизинг/ижарага олиш бўйича акцияни жорий этганди. Дастлабки мижозларга автомобиллар бевосита уйларига етказиб берилди.
Эслатиб ўтамиз, бирламчи шартномани уйдан чиқмай, электрон тартибда расмийлаштириш мумкин.
Spark А/Т, Nexia А/Т, Lacetti 1-позиция (шунингдек, ГБЖ билан), Tracker, Malibu 1,5 turbo ва Trailblazer енгил автомобилларини лизингга ва молиявий ижарага олиш мумкин. Лизинг/ижара муддати 24 ойдан 36 ойгача бўлиб, фоиз ставкаси йиллик 18%ни ташкил қилади.
Лойиҳани кўриб чиқишнинг максимал муддати – 3 кун. Лизинг олувчи томонидан ҳужжатлар пакети тўғри тайёрланганда, бу муддат бир кундан ошмайди. Бўнак тўловини 50% ва ундан кўпроқ киритишни истаган жисмоний шахслар компанияга фақат паспорт тақдим этишлари кифоя қилади, бунда шартномани расмийлаштириш муддати бир неча соатдан ошмайди.
Тошкент ш.да яшовчи харидорларга машинани уйларига етказиб бериш имкони мавжуд. Бундан ташқари, жисмоний шахслар бирламчи ва ҳар ойлик тўловларни “Apelsin” мобил иловаси орқали масофадан амалга оширишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун “Ўзавтосаноат-Лизинг” компанияси телефонларига қўнғироқ қилинг: