“КАПИТАЛБАНК” ОНЛАЙН-АВТОКРЕДИТИНИНГ ИЛК СОҲИБЛАРИ...
“Капиталбанк” 3 апрелда автомобилларни онлайн-кредитлашни йўлга қўйди. Энди аризани банкка келмай, сайтда расмийлаштириш мумкин. Илк қарз олувчилар автомобилларни аллақачон олиб бўлдилар.
«Икки ҳафтадан камроқ давр ичида 200 дан зиёд ариза тушди. 10 киши шартнома тузиб, кредит олди ва машина соҳибига айланди. Яна 5 та ариза шу кунларда тасдиқланди. Барча истовчилар кредитни имкон қадар тезроқ олишлари учун ходимларимиз ҳар куни ўнлаб аризаларни кўриб чиқмоқдалар»,- дейди Чакана кредитлаш департаменти директори Умиджон Ҳасанов.
Кредитлар UzAuto Motorsнинг Lacetti, Nexia, Spark, Malibu, Tracker ва Trailblazer автомобиллари учун берилмоқда. Кредит 30 ойгача муддатга, йиллик 18%дан бошланадиган устама билан берилмоқда. Барча тафсилот ҳамда вариантлар сайтда кўрсатилган.
Исталган одам онлайн-режимда ўзига ёққан моделни ҳамда кўзда тутган бирламчи бадал фоизини танлаши мумкин. Сайт автоматик равишда ойлик тўловни ҳисоблаб беради. Кейин, қарз олувчи аризани топшира олиши учун, сайт онлайн-шаклни тўлдиришни таклиф этади. Бунинг учун ҳужжатларнинг стандарт рўйхати керак бўлади: Ўзбекистон фуқароси паспорти, СТИР, ИЖПҲ.
Агар ариза бирламчи тасдиқдан ўтса, қарз берувчи билан “Капиталбанк” вакили боғланади ва шартнома тузиш ва тўлов бўйича келгуси барча таомиллардан ўтишда ёрдам беради.
Бутун кредит муддати давомида ойлик тўловларни масофадан туриб, “Капиталбанк”нинг Apelsin мобил иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Илова қарз берувчига кредитни сўндиришнинг батафсил графигини, шунингдек график бўйича ёки муддатидан олдин бепул сўндириш имконини тақдим этади.