номзодларни онлайн интервью асосида танлаб олиш та...
Ҳурматли номзодлар!
Куни кеча "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти талабалар ва аспирантларни, шунингдек, ёш тажрибали мутахассисларни Компаниянинг корхоналарида, шу жумладан, компаниянинг бош офисида ишлашга ва пуллик (тўланадиган) стажировкага таклиф қилиниши бўйича эълон берилган эди.
УзАвто оиласига қўшилиш ва миллий автомобилсозликка ўз хиссасини қўшиш истагида бўлган ёш тажрибали мутахассислар кўплиги электрон почта манзилига тўхтовсиз равишда келиб тушаётган резюме (CV) лардан кўриниб турибди.
Ҳозирги кунда, юртимизда кузатилаётган коронавирус пандемияси туфайли, номзодлар билан офисимизда юзма-юз интервью ўтказиш имконияти бўлмаганлигии сабабли, номзодларни онлайн тарзда қуйидаги тартибда танлаб олишимизни маьлум қиламиз:
1-босқич:
Резюме (CV) га қўшимча сифатида ҳар бир номзод томонидан ўзи ҳақида PowerPoint дастурида 4-5 слайддан ошмаган презентацион маълумот тайёрлаб hr@uzavtosanoat.uzэлектрон почта манзилига юборишларини сўралади.
Презентацион маълумот қуйидаги таркибда бўлиши тавсия этилади: номзод ҳақида қисқача маълумот; иш тажрибалари; эришилган ютуқлари; номзодни шахсий фазилатлари ва қобилиятлари; "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамиятининг қайси бўлимида ёки корхонасида иш фаолияти олиб бориш истаги; "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамиятига ва умуман олганда миллий автомобилсозлик соҳасини қайси жавҳаларини ривожлантиришга ўз хиссасини қўша олиши.
Бундан ташқари, номзодларга "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти расмий сайтига жойлаштирилган жамият таркибий тузилмаси, жамият таркибига кирувчи корхоналар рўйхати ва улар фаолияти билан танишиб чиқиш тафсия этилади. Бу маълумотлар ўз ўрнида интервью жараёнидан мувафаққиятли ўтишга ўз хиссасини қўшади.
Резюме (CV) ва презентацион маълумотлар 24 апрелга қадар қабул қилинади.
2-босқич:
Электрон почта манзилимизга келиб тушган Резюме (CV) ва презентацион маълумотлар асосида номзодлар танлаб олинади ва танлаб олинган номзодлар билан Zoom дастури орқали онлайн интервью ўтказилади.