«ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖ КОРХОНАЛАРИ «ИННОПРОМ 2021» КЎРГ...
«Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари «ИННОПРОМ 2021» халқаро саноат кўргазмасида иштирок этдилар. Кўргазма 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар марказида очилди. Ушбу йирик кўргазма халқаро ва Россия компанияларининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорига киришлари учун платформа бўлиши кўзда тутилмоқда.
«Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари стендида UzAuto Motors енгил автомобиллари, Uz Truck & Bus Motors, UzAuto TRAILER ва «Самарқанд автомобиль заводи» томонидан ишлаб чиқарилган автобус ва юк машиналари, шунингдек, «Жиззах автомобиль заводи»нинг Volkswagen Caddy ва ŠKODA автомобиллари намойиш этилди.
Кўргазма доирасида шунингдек, КАМАЗ моделлар қаторининг янги – КАМАЗ-54901 магистраль тягачи ва газ-дизелли KAMAЗ-5490 NEO ўриндиқли тягачлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.Кўргазма ўз иш фаолиятини 7 апрелга қадар давом эттиради.
Барчани ушбу кўргазмада кўтиб қоламиз!
В рамках выставки также прошла презентация новинок модельного ряда КАМАЗ – магистрального тягача КАМАЗ-54901 и газодизельного седельного тягача KAMAЗ-5490 NEO.