«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Татаристон Респуб...
«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миниханов билан учрашди. Мазкур учрашув Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида жойлашган Ҳукумат уйидаги Рустам Минниханов офисида бўлиб ўтди. Шунингдек, учрашувда «КАМАЗ» АЖ бош директори Сергей Когонин ҳам иштирок этди.
Томонлар учрашув давомида бир қатор йўналишларда, жумладан, автомобил ишлаб чиқариш соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» АЖ ва «КАМАЗ» АЖ Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни, хусусан, «UzAuto Trailler» корхонаси базасида КАМАЗ юк машиналарини ишлаб чиқаришни амалга оширмоқда.