Бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари, “Туризм ва сервис” кафедраси профессор – ўқитувчилари ҳамда таниқли Туризм компанияларини мамлакатимиздаги автомобилсозлик билан яқиндан таништириш ва бошқа саноат обектларини туризм йўналишларига киритиш мақсадида "UzAuto Motors"нинг Асака шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарига икки кунлик пресс-тур ўтказилди.
Манзилга етиб келингандан сўнг, тадбир иштирокчилари “"UzAuto Motors" вакиллари томонидан илиқ кутиб олиниб, тўғридан-тўғри Асака шаҳрида жойлашган автомобил заводига олиб борилди. Сўнгра, меҳмонларга хавфсизлик бўйича инструктаж тушунтирилиб, автомобилларни йиғишнинг тўлиқ жараёнини кўрсатиш мақсадида иштирокчиларга пресслаш, йиғиш ва пайвандлаш цехларига экскурсия уюштирилди. Шунингдек, уларга Чевролет Траcкер ва Оних автомобиллари, улар учун янги жорий қилинадиган ранглар ва қўшимча оптсиялар намойиш этилди. Экскурсия якунида брифинг уюштирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Пресс – тур иштирокчиларининг кейинг манзили ""UzAuto Motors" таркибига кирувчи мамлакатимизнинг энг жозибали курорт зоналаридан бири бўлган Хонободга йўналтирилиб, у ерда тадбир қатнашчилари узоқ йўлдан сўнг вақтларини мароқли ўтказдилар. Хонобод санаторияси шаҳарнинг юқори қисмида жойлашган ҳамда боғлар ва чиройли манзаралар билан ўралган. Бу ерда физиотерапия, доривор ванналар, Шарко души, парафинотерапия, фитотерапия, махсус ихтисослаштирилган текширувлар, лаборатория ва ЖСТ текшируви, согъломлаштирувчи фитнес, сайр қилиш имконияти, шунингдек сузиш ҳавзаси, қишки ва ёзги спорт майдончалари каби 27 хилдаги соғлиқни сақлаш муолажалари мавжуд.
Пресс-турнинг кейинги кунида иштирокчилар “UzErae Climate Control” ва “UZ-SAEMYUNG Co” каби маҳаллийлаштириш қўшма корхоналарида бўлишди. Бу корхоналарда ҳам барча иштирокчилар учун қизиқарли ва мазмунли экскурсиялар ташкил этилди. Тур якунлангач, меҳмонлар Тошкентга кўплаб унутилмас таассуротлар билан қайтишди.