“UzAvto"да ҳатто танқид ҳам даромад келтириши мумк...
Ҳар биримизнинг ичимизда ўз ваколатларимиздан қатъи назар, қандай қилинса янада яхшироқ бўлишини биладиган кичик мутахассис яшайди. Салбий фикр ва мулоҳазаларнинг улкан оқимига қарамай, биз ҳар доим танқидни инобатга оламиз. Фақатгина у асосли танқид бўлса.
“Ўзавтосаноат” тизимни янада такомиллаштиришни истаган, фаол фуқаролик ўрнига эга бўлган ҳар бир фуқарони қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Сизнинг чиндан ҳам асосли танқидларингиз бизга "заиф" томонларимизни билиш, уларни ўзгартириш ҳамда бунданда мукаммалроқ бўлиш имкониятини беради. Бизга шарҳ ва таклифларингизни юборинг ва қимматбаҳо совғанинг эгасига айланинг.
4-қадам – Таклифингизни call@uzautomotors.com электрон почта манзилига юборинг.
Ҳақиқатдан ҳам конструктив ва асосланган таклиф муаллифлари дастур иштирокчисига айланиши мумкин.
Ёҳуд, агар сиз "Ўзавтосаноат" АЖ корхоналари томонидан коррупцион ҳаракатларнинг қурбонига айланган бўлсангиз, буни 78-141-77-77 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб бизни хабардор қилинг. Мурожаатингиз далилларга асосланган бўлса (видео ёки аудио), сиз ҳам дастур иштирокчисига айланасиз ва мукофотланасиз.
Дастур иштирокчиси бўлиш сизга нима беради?
• Барча иштирокчилар расмий сервис марказлари ва автомаркетларда хизмат кўрсатиш учун 500000 сўмдан ваучер қўлга киритади.
• Компаниянинг самарадорлигини оширадиган, ортиқча харажат ва йўқотишларнинг олдини оладиган таклифларнинг муаллифлари (келтирган фойдасига қараб) имтиёзли шартларда автомобил олиш/ сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
• Мамлакатнинг йирик саноатини ривожлантиришда иштирок этаётганликни ҳис қилиш.
Вақтингизни ижтимоий тармоқлардаги беҳуда шарҳларга сарфламанг – бунга фойдалироқ ёндашувни қўлланг. "Ўзавтосаноат" барча таклиф ва мулоҳазалар учун очиқ!