“UzAuto Motors” Damas ва Labo автомобилларининг ян...
«UzAuto Motors» компанияси бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Damas автомобилининг тўрт ўринли модификациясини (ўриндиқлар учинчи қаторисиз) ва борт қанотларисиз Labo моделларини ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилади.
Мазкур автомобиллар ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда.
Автомобиллар учун шартномани 2021 йил июл ойининг бешинчи санасидан эътиборан компаниянинг расмий дилерларидан олишингиз мумкин.