“Ўзавтосаноат” АЖда 2017 йилда Intel корпорацияси таркибига кирган Исроилнинг Mobileye компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Исроил томони Mobileye маҳсулотларини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш географиясини кенгайтириш борасидаги режалари ҳақида сўзлаб берди.
Эътиборли жиҳати шундаки, айнан Mobileye, Intel билан биргаликда, автоном бошқарувни реал ҳақиқатга айлантирган. Шунингдек, Mobileye ҳайдовчига ёрдам (ADAS) ва автоном бошқарувнинг такомиллаштирилган тизимлари учун визуализация технологияларини ишлаб чиқиш бўйича дунёда етакчи саналади. Бундан ташқари, 2016 йилда Тесла Моторс ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришда Mobileye компанияси маҳсулотидан фойдаланишни бошлади.