Мусобақаларнинг тантанали очилишида Ўзбекистон патруль автомобилларининг жозибали паради билан ўтказилди, ундаги патруль машиналарининг ҳаммаси "UzAuto Motors"да ишлаб чиқарилган автомобиллар – Chevrolet Malibu, Captiva, Tracker, Gentra ва Nexiaдан иборат бўлди.
Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари (Ўзбекистон, Беларусь Республикаси ва Россия Федерацияси жамоалари) учун ҳарбий полигон ҳудудида "UzAuto Motors", "Uz Truck and Bus Motors", "SamAuto", "Жиззах автомобиль заводи" ва "UzAuto Trailer" корхоналарида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва техникалар кўргазмаси ташкил этилди.