“Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонхонаси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Буюк Британия ҳукумати вакиллари билан биргаликда ташкил этган давлат идоралари ва ташкилотлари матбуот хизматлари учун семинар-тренингда қатнашди.
Семинар тренерлари сифатида Буюк Британия ҳукумати мутахассислари иштирок этдилар. Улар иштирокчилар – вазирликлар ва идоралар, давлат ташкилотлари матбуот хизматлари раҳбарларини Буюк Британия ҳукумати томонидан стратегик ва рақамли коммуникациялар қандай қўлланилиши намуналари билан таништирдилар.
Тадбир воркшоп шаклида ўтди, унда мутахассислардан гуруҳларда ишлаш ва вазифалар пакетидан фойдаланган ҳолда рақамли комуникациялар режалари лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб қилинди.Эслатиб ўтамиз, семинар АОКА ва Буюк Британия Қўшма Қироллиги ҳукумати ўртасида имзоланган Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадларида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида ташкил этилди.