UzAuto Motors компанияси каратин даврида автомобилларнинг онлайн савдосига ўтган ҳамда харидорларнинг автомобиллари уларнинг уйларига етказиб берилаётгани ҳақида маълум қилгандик.
Мазкур жараён компаниянинг расмий дилерлари томонидан тўлиқ карантин қоидаларига мос равишда амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, карантин даврида автомобиль харидини расмий дилерларга қўнғироқ қилган ҳолда амалга ошириш мумкин. Бунинг учун компаниянинг барча расмий дилерлари томонидан доимий равишда Call-Марказ рақамлари фаолият юритмоқда.
Мазкур рақамларга мурожаат қилиб сиз эълон қилинган махсус акция шартлари ёҳуд шунчаки шартнома олиш мумкин.
Дилер томонидан автомобилни масофадан харид қилиш жараёнида харидор учун барча имконият яратилади.