«Uz Tong Hong Company» компанияси 24 йиллигини ниш...
Бугун, 2021 йил 25 июнь куни «Uz Tong Hong Company» АЖ қўшма корхонаси завод очилганининг 24 йиллигини кенг нишонлади. Мазкур сана муносабати билан “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзақов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти кенгаши ва бошқа компаниялар номидан йўлланган табрик хатини «ЎзавтоКомпонент» МЧЖ раҳбари Шафкат Алимов тантанали ўқиб эшиттирди.
Шафкат Алимов ўз нутқида ҳар бир ишчининг корхонани ривожлантиришдаги ўрнини алоҳида таъкидлади. Энг фаол ва узоқ йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган ишчилар компания томонидан эътироф этилди ва уларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар топширилди.
“Ўзавтосаноат” АЖ жамоаси «Uz Tong Hong Company» меҳнат жамоасини навбатдаги байрам санаси билан қизғин қутлайди. Корхона ва унинг жамоасига ўз олдига қўйган мақсадларига эришишларини, корхонанинг гуллаб-яшнашини ва муваффақият доим ёр бўлишини тилаймиз!
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors да ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун автомобиль ўриндиқлари ишлаб чиқарувчи «Uz Tong Hong Company» қўшма корхонаси “Ўзавтосаноат” АЖ ва Жанубий Кореянинг «KM&I» компаниялари томонидан тенг улуш асосида 1995 йил 30 майда ташкил этилган. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти завод ишга тушгандан кейин дастлабки маҳсулотлар чиқарилгач,1997 йил 25 июнда бошланган.
«Uz Tong Hong Company» қўшма корхонаси автомобиль ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури доирасида дастлабки ташкил этилган корхоналардан биридир. Бу корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми билан ҳам характерланади. Корхона ташкил этилгунча UzAuto Motorsда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун ўриндиқлар Жанубий Кореядан келтирилган. Бу эса ўз ўрнида катта сарф-ҳаражат талаб қилган. Корхона иш фаолиятини бошлагандан буён Асака автомобиль заводи конвейерларига деярли 3 миллиондан ортиқ автомобиль ўриндиқлари етказиб берилган.
Бугунги кунда1 200 нафар ишчи меҳнат қилаётган корхонанинг ишлаб чиқариш қувватийилига 300 000 жамлам ўриндиқларни ташкил этади. Корхона автомобиль ўриндиқларидан ташқари турли спорт жиҳозлари, мебеллар ва коптоклар ишлаб чиқаради.