5 июнь куни хорижий ижтимоий тармоқлардан бирида UzAuto тузилмаси корхонаси - "Уз Корам Ко" МЧЖда содир бўлган можаро тўғрисида маълумот тарқатилди. Шу муносабат билан «Узавтосаноат» компанияси ушбу маълумот ҳақиқатга мос келмаслигини расман эълон қилади.
Ушбу манбаларни рад этиш билан шуни маълум қиламизки, 2021 йил 3 июнь куни Андижондаги «Ўз-Корам Ко» заводида раҳбарият ишчилар билан йиғилиши бўлиб ўтган. Яқинда корхонанинг КPI тизимига ўтишини ҳисобга олган ҳолда, 80 дан ортиқ киши иштирок этган йиғилиш янги баҳолаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини муҳокама қилишга бағишланди. Шундай қилиб, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб КPI орқали кадрларни баҳолашнинг прогрессив матрицаси "Уз-Корам Ко" МЧЖда қабул қилиниб, у иш ҳақини ошириш ва мукофотларнинг самарасиз тартибини ўзгартирди.
Янги тизимнинг афзалликларини тушунтириш мақсадида "Уз-Корам Ко" компаниясининг бош директори А. Мамадалиев ва «UzAutoComponents» бош директорининг ўринбосари (компания асосчиси) Ф. Муротов учрашув давомида компания ходимларининг янги имкониятлари, бу уларга белгиланган иш ҳақидан кўпроқ пул ишлашга имкон беришини ва шу билан меҳнат мотивациясини оширишини тушунтирдилар. Унинг афзалликларини тўлиқ англамаган ушбу тизимнинг фаол мухолифлари билан суҳбат ўтказилиб, бўлғуси тушунмовчиликлар бутунлай бартараф этилди.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto таркибидаги корхоналарда давлат раҳбари ташаббуси билан машинасозлик саноатини ўзгартириш лойиҳаси доирасида тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, халқаро маслаҳатчиларнинг тавсияларига мувофиқ, корпоратив бошқарув жараёнлари, шу жумладан самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (КPI) амалга оширилмоқда.
Давлат ташкилотларида КPIни амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сонли Фармони билан таъминланади.