Замонавий инсон анчайин кўп вақтини автомобилда ўтказади, шу сабабли салонни максимал даражада шинам ва қулай қилиш ҳар бир автомобиль ишлаб чиқарувчининг бош вазифаси саналади. Автомобиль салонидаги шовқин шунчаки ачинарли камчилик ҳисобланиши мумкин, лекин сиз автомобилдан тез-тез фойдаланадиган бўлсангиз, айниқса узоқ масофаларни босиб ўтишда, бир пайтлар ёқимли кўринган сафарлар росмана азобга айланиши турган гап. Рулда кетаётганингизда чет шовқинлар, ғижирлаш, тақиллаш, шиғиллашлар, шиналар шитирлаши, ишлаётган мезанизмлар вибрацияси ғашингизга тегаётган бўлса, машинангизни шовқиндан ҳимоялаш вақти келган бўлади. Ахир автомобилнинг шовқиндан ҳимояси яхши бўлмаса, бу ҳайдовчининг тез чарчаб қолишига сабаб бўлади, шовқин даражасининг баландлиги одамнинг ўзини нохуш ҳис қилишига, бош оғришига олиб келади. Шу тариқа, замонавий ишлаб чиқарувчилар олдидаги энг муҳим вазифалардан бири автомобиль салонида қулай муҳитни яратишдан иборат.
2010 йилда Ўзбекистон автомобилсозлик тармоғида янги корхона – Андижонда жойлашган “Ўз-Ханву” МЧЖ ҚК ташкил этилди.
Қурилиш-монтаж ишлари қисқа муддатда якунланди ва 2010 йилнинг декабрь ойидаёқ “UzAuto Motors” заводига шовқиндан ҳимоялаш қисмларининг биринчи партияси етказиб берилди. Ишлаб чиқариш ташкил этилиши натижасида қўшма корхонада янги иш ўринлари яратилди. “Ўз-Ханву” МЧЖ ҚК ходимларини шовқиндан ҳимоялаш қисмларини ўзлаштириш бўйича маҳаллий ўқитишни кореялик мутахассислар ўтказдилар. Бугунги кунда корхонада 198 нафар киши ишламоқда.
Бугунги кунда “Ўз-Ханву” МЧЖ ҚК COBALT, SPARK, AVEO, GENTRA автомобиллари учун шовқиндан ҳимоялаш қисмларини ишлаб чиқаради. Кореялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг тажрибалари “Ўз-Ханву” МЧЖ ҚК маҳсулотини барча характеристикалар бўйича муносиб бўлишини таъминлади. Завод мутахассислари ишонч билан қайд этадиларки, чиқарилаётган шовқиндан ҳимоя қисмларининг сифати барча замонавий талабларга жавоб беради. Ишлаб чиқаришда “KUKDONG” Жанубий Корея компаниясининг юқори технологик 100-250 тоннали замонавий гидравлик пресслаш қурилмалари ва “HANA” компаниясининг иситиш печлар ҳамда полиуретан қуйиш жиҳозлари қўлланилади.
2011 йилда ISO/TS 16949:2009 халқаро стандартини ўзлаштириш учун “Ўзбек Холдинг” МЧЖ консалтинг маркази билан муваффақиятли ишлар ўтказилди. Биринчи сертификациявий аудит 2012 йилда ўтказилди ва унинг якунларига кўра, 2012 йил 26 ноябрда корхонага ISO/TS 16949:2009 ва ISO 9001:2008 сертификатлари тақдим этилди. 2015 йилда сифат менежменти тизимида қайта сертификатлаштириш аудити муваффақиятли ўтказилди. Шунингдек, 2018 йилда корхона ISO 9001:2015 ва IATF 16949:2016 стандартлари бўйича халқаро сертификатларни қўлга киритди.
Шунингдек, “Ўз-Ханву” МЧЖ ҚКда аккредитациядан ўтган лаборатория мавжуд, у маҳсулот техник параметрларига мувофиқ синовлар ўтказиш учун керакли барча синов жиҳозлари ва ўлчов воситаларига эга. Лабораторияда қуйидаги турдаги синовлар ўтказилади:
Чўзилишга тест
Букилишга тест
Чидамлилик тести
Уланиш тести
Ёниб кетмаслик тести
2015 йилда “Ўз-Ханву” МЧЖ ҚК “Uz Erae Climate Control” МЧЖ ҚК совутиш ва иситиш тизимлари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва сотишни бошлади. Шу йилнинг ўзида корхона “Группа Газ” ОАЖ тармоқ заводлари билан алоқа ўрнатди ва ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйди. Эслатиб ўтамиз, “Группа ГАЗ” ОАЖ Россиядаги энг йирик автомобилсозлик холдинги саналади. “Группа ГАЗ” Россия тижорат транспорти бозоридаги етакчи бўлиб, енгил тижорат автомобиллари тармоғининг 50 фоизидан зиёдини ва тўлаузатмали оғир юк машиналари сегментининг тахминан 45 фоизини, шунингдек автобуслар сегментининг 70 фозини эгаллайди. Ҳамкорлик натижасида “Урал Next” учун шовқиндан ҳимоя қисмларини серияли ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бошланди.
2018 йилда “JV MAN Auto Uzbekistan” МЧЖ ҚК учун CLA сериясидаги юк автомобиллари учун шовқиндан ҳимоялаш қисмларини ишлаб чиқариш ва сотиш бошланди.
Корхона, автомобиль компонентлари бозорида етакчилик мақомини эгаллаш ва мустаҳкамлаш мақсадларида, янги рақобатбардош маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришнинг камхарж бўлиши баробарида инновацион жараённинг самарадорлигини ошириш учун шароитлар яратмоқда. Корхона ходимларнинг бозорга йўналганлиги мустаҳкамланишига ва уларнинг асосий салоҳияти ўсишига, ходимларнинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий қадриятларига, истеъмолчи қадриятларига мувофиқ келишига кўмак беради.
Ҳисобот йилининг май ойида “URS-RUS” компанияси томонидан ISO/TS 16 949:2009 талабларига мувофиқ, корхона сифат менежменти тизимининг назорат сертификацияси муваффақиятли ўтказилди.