Душанбе шаҳри мэрияси вакиллари Ўзавтосаноат корхоналари фаолияти билан танишиш учун Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келдилар. Ушбу ташриф доирасида Душанбе мэрияси вакиллари “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти билан музокаралар ўтказдилар – томонлар эҳтимолий ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек Душанбеда енгил автомобиллар ва тижорат техникасини йирик блокли йиғув заводини очиш лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, танишиш мақсадида, меҳмонлар Ўзавтосаноатнинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари – Асака ш.даги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш заводига, Самарқанддаги “СамАвто”, “Ўзавтотрейлер”, “Uz Truck and Bus Motors”, шунингдек Тошкендаги UzAuto Motors Powertrain заводларига бордилар.